Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Исроил Ливанга «чекланган босқин»га тайёрланмоқда

Исроил Ливанга «чекланган босқин»га тайёрланмоқда

«Исроил Европа Иттифоқининг ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифини - ҳатто қисқа муддатли бўлса ҳам - рад этди ва Байден маъмурияти билан алоқада эмас», - деди ABC журналистлари исмини ошкор этмаган АҚШнинг юқори мартабали мулозимининг Исроилнинг қуруқликдаги босқинига тайёргарлик ҳақида сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда.

Қўшма Штатлар ва Исроилга кўра, сўнгги ҳафталарда «Ҳизбуллоҳ» шиа радикал ҳаракати юқори раҳбариятининг 30 га яқин аъзоси йўқ қилинган, дея таъкидлайди нашр. Ҳизбуллоҳнинг қолган етакчилари энди ўз сафларида жосуслар бўлиши мумкинлигидан қўрқишади, дейди расмий.

Исроил операциясини шарҳлар экан, АҚШ президенти Жо Байден унинг тайёргарлиги ҳақида билмаслигини айтди. Бироқ, у «Ҳизбуллоҳ» раҳбари Ҳасан Насруллоҳнинг йўқ қилиниши унинг «қирқ йиллик террори» давомида «кўплаб қурбонлар учун адолат чораси» бўлганини қўшимча қилди. Байденнинг баёнотида Қўшма Штатлар Исроилнинг Ҳизбуллоҳ, Ҳамас ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланган бошқа террористик гуруҳларга қарши ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлашда давом этишига ишора қилди.

Киритилди: 13:30 29.09.2024. Ўқилди: 856 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!