Исроил Мудофаа Кучлари (ЦАХАЛ) Ливан жанубида потенциал хавф туғдирадиган тўрт кишини олиб кетаётган транспорт воситасига ҳужум қилди.
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот котиби эълон қилди.
"Яқинда Ал-Ақида хавфсизлик зонасига яқинлашаётган транспорт воситасида аскарларга таҳдид солаётган тўртта гумондор аниқланди. Аниқлангандан сўнг, ИАФ таҳдидни бартараф этиш учун мақсадли ҳужум уюштирди", дейилади баёнотда.
Исроил армияси "Ҳизбуллоҳ"нинг Исроил фуқаролари ёки аскарларига зарар етказишига йўл қўймайди ва дарҳол таҳдидларни бартараф этиш учун ҳаракат қилишда давом этади", деб таъкидлади ҳарбийлар.