Бугун 27 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Исроил ҳужумлари Ғазода 13 кишининг ҳаётига зомин бўлди, шифохоналар эса тўлиб кетди

Исроил ҳужумлари Ғазода 13 кишининг ҳаётига зомин бўлди, шифохоналар эса тўлиб кетди

Ғазодаги шифохоналар Исроилнинг бомбардимони, очлик ва таъминот блокадаси туфайли танқисликка дуч келмоқда.

ҲАМАС Исроилнинг янги тинчлик таклифини кўриб чиқмоқда ва ташкилот вакили Сами Абу Зуҳрининг Al Jazeera телеканалига айтишича, "ҲАМАСни қуролсизлантириш талаби ҳатто эшитишга ҳам арзимайдиган гап".

Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, сўнгги 24 соат ичида Исроил ҳужумлари оқибатида камида 17 фаластинлик ҳалок бўлди, 69 нафари ярадор бўлди.

Вазирлик берган маълумотларга кўра, Исроилнинг Ғазога қарши урушида камида 51 минг фаластинлик ҳалок бўлгани ва 116 343 нафари яралангани тасдиқланган.

Ҳукумат матбуот хизмати вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб одамлар ҳалок бўлган деб тахмин қилинаётганини айтиб, қурбонлар сонини 61 700 дан ошганини маълум қилди.

Киритилди: 20:16 15.04.2025. Ўқилди: 870 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!