Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Исроил Ҳизбуллоҳ ва Эронни жавоб беришга мажбур қилмоқда

Исроил Ҳизбуллоҳ ва Эронни жавоб беришга мажбур қилмоқда

Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан Ливандаги сўнгги ҳужумлар ҳақида баёнот бериб, уларни Исроилнинг минтақадаги кенгроқ стратегияси билан боғлади. Фидан «Анадолу» таҳририятига берган интервьюсида пейжер портлашларини можаронинг мунтазам авж олишининг бир қисми сифатида баҳолади.

«Исроилнинг ҳаракатлари тобора провокацион бўлиб, Ҳизбуллоҳ каби ташкилотлар ва Эрон каби давлатларга жавоб беришдан бошқа чора қолмайди», - дейди Фидан.

Вазир минглаб инсонлар жабрланган ҳужумлар кўламини таъкидлаб, Туркиянинг Ливандаги жабрдийдаларга тиббий ёрдам кўрсатиш таклифини эълон қилди.

❕ Фидан Фаластин масаласига ҳам тўхталиб, Ғазода давом этаётган «қирғин ва геноцид»ни қоралади. У халқаро ҳамжамиятда бу ғоянинг қўллаб-қувватланиши кучайиб бораётганини таъкидлаб, икки давлат тамойилига амал қилиш зарурлигини таъкидлади.

Киритилди: 21:36 19.09.2024. Ўқилди: 358 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!