Исроил ҳукумати мамлакат армиясини фото ва видеотасвирга олганларни беш йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазолашни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда IslamToday нашри хабар бермоқда.
Мазкур ҳужжат муаллифларидан бири Исроил мудофаа вазири Авигдор Либермандир.
Ҳужжатга мувофиқ Исроил ҳарбийларининг фото ва видеотасвирларини тарқатиш “давлат хавфсизлигига зарар етказиш” ва “Исроил ҳарбийлари ва фуқароларини обрўсизлантириш” деб баҳоланиши мумкин.
Manba: azon.uz