Исроил армияси маълум қилишича, Ливан ҳудудида хизмат вақтида Исо Масиҳ ҳайкалига зарар етказган икки аскар жазоланди.
Ҳарбийлар баёнотига кўра, улар жанговар хизматдан четлаштирилади ва 30 кунлик ҳарбий қамоқ жазосини ўтайди.
Воқеа Исроил армияси Ливан ҳудудида олиб бораётган операциялар давомида содир бўлгани айтилмоқда. Армия раҳбарияти бундай хатти-ҳаракатлар интизом қоидаларини бузиш сифатида баҳоланишини таъкидлаган.
Ҳодиса бўйича қўшимча текширувлар давом этмоқда.