Исроил ҳарбийлари Байрут жануби аҳолисини зудлик билан эвакуация қилишга чақирди . Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари (ИДФ) расмий вакили Авичай Эдри Х ижтимоий тармоғида араб тилида маълум қилди .
Баёнотда аниқлик киритилишича, Бурж Эл-Баражна ва Ҳадас ҳудудлари аҳолиси уйларини тарк этишлари керак. Эдрининг таъкидлашича, яқин атрофда ҳужум қилиниши режалаштирилган Ливан шиа ҳаракати Ҳизбуллоҳнинг нишонлари бор.
У маҳаллий аҳолига яқин атрофдаги бинолардан камида 500 метр узоқликда туришни маслаҳат берди.