Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Исроил ҳарбий самолётлари Ғазодаги энг катта масжидни вайрон қилди

Исроил ҳарбий самолётлари Ғазодаги энг катта масжидни вайрон қилди

Фаластин хавфсизлик манбалари маълумотларига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари жума куни Ғазо шаҳридаги энг қадимий ва энг катта масжидни вайрон қилган, деб хабар беради Kazinform Синхуа агентлигига таяниб.

“Ғазо секторидаги энг катта ва энг қадимий масжид ҳисобланган Умар масжиди Исроил армиясининг ҳужумидан сўнг вайрон бўлди”, – дея хабар берди Синхуа манбалари.

Тахминан 4100 квадрат метр майдонга эга Умар масжиди 1400 йилдан кўпроқ вақт олдин қурилган.

ХАМАС Исроилнинг “Ғазо шаҳридаги муҳим тарихий обидалар ва диний обидалар”га уюштирган ҳужумларини қоралаб, Исроил армияси ҳозиргача Ғазо секторида 104 та масжид ва 3 та черковни вайрон қилганини қайд этди.

Фаластин Маданият вазири Атеф Абу Сейфнинг айтишича, Исроил ҳужумлари натижасида Ғазонинг кўҳна маҳалласининг катта қисми, жумладан, тарихий бинолар, масжидлар, музейлар ва археологик обидалар вайрон бўлган.

Киритилди: 20:42 10.12.2023. Ўқилди: 1424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!