Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари мамлакатнинг марказий қисмида иккита шубҳали ҳаво нишонини тутиб олди.
Бу ҳақда армия матбуот хизмати маълум қилди.
"Душман самолётларининг Ришон-Лезион ва Пальмачим ҳудудларига кириб келиши ҳақида огоҳлантирувчи сирена овози ортидан Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари шарқдан учирилган иккита шубҳали ҳаво нишонини тутиб олди", — дейилади хабарда.