Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил Ҳанияни ўлдирганини тан олди

Исроил Ҳанияни ўлдирганини тан олди

Исроил биринчи марта Ҳамас сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

Яҳудий давлатининг иштироки Исроил Мудофаа вазири Исроил Кац томонидан яманлик ҳутийларга илгари ХАМАС ва Ҳизбуллоҳ билан қандай муносабатда бўлган бўлса, уларнинг раҳбариятига ҳам худди шундай муносабатда бўлиш таҳдиди билан мурожаат қилганида очиқ айтди.

“Биз ҳутийларнинг стратегик инфратузилмасига зарба берамиз ва уларни етакчисиз қолдирамиз. Теҳронда, Ғазода ва Ливанда Ҳания, [Яҳё] Синвар ва [Ҳасан] Насруллоҳга қилганимиздек, Ҳудайда ва Санода ҳам шундай қиламиз”, деди Кац.

Шу йилнинг июл ойида Ҳаниянинг ўлдирилиши Эрон ҳокимиятига зарба бўлди, чунки Ҳания Эрон Инқилобий Гвардиясининг қўриқланадиган меҳмон уйида ўлдирилган.

Киритилди: 14:11 24.12.2024. Ўқилди: 670 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!