Исроил ҳукумати Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказилишини қайта тиклашга рухсат беришини маълум қилди. Бу ҳақда DW хабар берди.
— Асосий озиқ-овқат захиралари Исроил армиясининг тавсиясига кўра очарчиликнинг олдини олиш учун етказиб берилади, — дейилади Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху идораси томонидан тарқатилган баёнотда.
Исроил жорий йилнинг март ойи бошидан бери Ғазо секторига гуманитар ёрдамни тўсиб қўйган.
Нетаньяху идораси гуманитар ёрдам мавжуд каналлар орқали етказишда давом этишини, бироқ кузатувнинг янги механизмлари ишлаб чиқилгунга қадар давом этишини айтди.
БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) ва World Central Kitchen гуманитар ёрдам етказиб бермоқда.