Олдинги оқшом Исроил бош вазирининг ҳарбий котиби Роман Хоффман Москвадан қайтиб келди, деб хабар берди Бенямин Нетаняху идораси. Россияда Хоффман одамларни Ҳамас асирлигидан озод қилиш бўйича «келишувдаги тараққиёт»ни муҳокама қилди.
Москвага ёрдам сўраб мурожаат қилиш АҚШ, Қатар ва Мисрнинг ХАМАС билан сулҳ тузишга қаратилган саъй-ҳаракатлари секин кечаётгани билан боғлиқ, деди Bloomberg'га Исроил бош вазирининг идораси.
31 август куни Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида гаровга олинган олти кишининг жасадини топди. Ҳалок бўлганлардан бири 32 ёшли Россия фуқароси Александр Лобанов.