Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Исроил фуқароларининг 6 мамлакатга боришини тақиқлади

A A A
Исроил фуқароларининг 6 мамлакатга боришини тақиқлади

Исроил ҳукумати коронавируснинг "ҳинд штами" тарқалиши сабабли бошқа мамлакатларга саёҳат қилаётганлар устидан назоратни кучайтирди.

Фуқаролар вақтинча жўнаб кетишдан олдин касаллиги юқори бўлган олтита мамлакат - Россия, Аргентина, Мексика, Бразилия, Ҳиндистон ва Жанубий Африкага бормасликлари тўғрисида декларация тўлдиришлари шарт.

Исроил ҳукумати касалланиш даражаси юқори бўлган мамлакатларга ташриф буюриш ва уйга келгандан кейин карантинга риоя қилмаслик таҳдид даражасини оширади, деб ёзди РИА Новости.

Аввалроқ Исроил CОVID-19 га қарши эмланган чет элликларга 1 июлдан бошлаб киришга рухсат бериши маълум бўлган эди.

Киритилди: 09:03 22.06.2021. Ўқилди: 2563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар