Эроннинг Шероз шаҳридаги аэропорт Исроил томонидан ҳужумга учради.
Бу ҳақда «Al Alam» телеканалига таяниб ТАСС хабар берди.
Манбанинг маълумотларига кўра, зарба Ислом Республикаси жанубида жойлашган ҳаво бандаргоҳига йўлланган.
Шунингдек, телеканалнинг таъкидлашича, Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Теҳрондан ғарбда ҳам ишга тушган. Кереж шаҳри атрофида ҳаводаги нишонлар уриб туширилгани хабар қилинмоқда.