Исроил, ҳаво ҳужумларидан ташқари, стратегик ракета объектлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига зарар етказиш мақсадида Эрон чуқурлигида бир қатор яширин саботаж операцияларини ҳам амалга оширди. Бу ҳақда Axios нашри исроиллик юқори мартабали амалдорга таянган ҳолда хабар бермоқда.
"Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг (Исроил разведка хизмати - таҳр.) кенг кўламли ҳаво ҳужумларидан ташқари, Моссад Эрон ичкарисида бир қатор яширин қўпорувчилик операцияларини амалга оширди. Бу операциялардан мақсад Эроннинг стратегик ракета объектлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа имкониятларига зарар етказиш эди" - деб ёзади манба.
Аввалроқ Исроил армияси Эрондаги ядровий дастур ва ҳарбий объектлар билан боғлиқ бўлган ўнлаб нишонларга зарба бергани ҳақида хабар берган эди.