Бугун 20 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Исроил Эрон разведка вазири Исмоил Хатибнинг ўлдирилганини маълум қилди

Исроил Эрон разведка вазири Исмоил Хатибнинг ўлдирилганини маълум қилди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ушбу хабарни тасдиқлади.

Исроил мудофаа вазири Исроил Катц Эрон разведка вазири Исмоил Хатиб ҳужум оқибатида ҳалок бўлганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, мазкур зарба давом этаётган ҳарбий операцияларнинг бир қисми бўлган. Бироқ воқеа қайси ҳудудда ва қачон содир бўлгани ҳақида батафсил маълумот берилмаган.

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён мамлакат разведка хизмати раҳбари Исмоил Хатиб ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Аввалроқ Эрон расмийлари Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижонийнинг ҳалок бўлганини ҳам расман маълум қилган эди.

Киритилди: 20:09 18.03.2026. Ўқилди: 839 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!