Исроил Эроннинг энергетика инфратузилмаси ва нефт-кимё саноатига жиддий зарар етказди.
Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Исроэль Кац бу ҳақда маълум қилган.
Кац шунингдек, Исроил мудофаа кучлари мамлакатнинг жанговар қобилиятини заифлаштириш учун Эроннинг стратегик инфратузилмасига зарба беришда давом этишини таъкидлади.
У шунингдек, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси разведка ташкилоти раҳбари Мажид Ҳадами ўлдирилганини тасдиқлади.
"Мен кеча кечқурун Теҳронда суиқасд операциясини маъқулладим: ИИҚК разведка ташкилоти раҳбари, ушбу урушнинг бевосита айбдорларидан бири ва ташкилотнинг учта юқори лавозимли раҳбарларидан бири Мажид Ҳадами ўлдирилди", деди у.