Исроил “Қайтaётган шер” операцияси давомида уч кун ичида Эроннинг учириш қурилмаларининг учдан бир қисмини йўқ қилганини ва кенг кўламли ҳужумни тўхтатганини маълум қилди.
Исроил Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Эрон 60 та баллистик ракета учиришни режалаштирган, аммо фақат 40 тасини учира олган — қолганлари учиш пайтида ёки ерда йўқ қилинган.
Исроил шунингдек, Теҳрон ракета арсеналини 8 мингтагача оширишни ва Исроил ҳаво мудофаа тизимини ортиқча юклашни режалаштиргани ҳақида даъво қилмоқда. Исроил армияси Эрон фуқароларига ҳужумлар олдидан олдиндан огоҳлантириш берар экан, Эроннинг мақсади ҳарбий объектлар эмас, балки аҳоли пунктлари эканини таъкидламоқда. Бироқ, бу ҳақиқатга тўғри келмайди: сўнгги уч кун ичида Исроил ҳужумлари натижасида 220 дан ортиқ одам ҳалок бўлиб, уларнинг аксариёти аёллар ва болалар.
Исроил Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, уч кун ичида Исроил авиацияси 170 дан ортиқ объектни, жумладан ядро дастури штаб-квартираси, ёқилғи омборлари ва мудофаа заводларини нишонда олган. Ядро қуроли устида ишлаган тўққиз олим ҳалок бўлган. Аввалги разведка раҳбари Йоси Купервассернинг айтишича, операция йиллар давомида тайёрланган. Бироқ Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху бу тайёргарлик саккиз ой давом этганини айтган.
Теҳрон Исроилнинг ракета арсенали учдан бир қисми йўқ қилинганлиги ҳақидаги баёнотларига ҳозирча изоҳ бермади. 13 июндан бери Эрон 270 дан ортиқ ракета ва дрон учирган. Очиқ манбаларга кўра, мамлакатда минглаб баллистик ракеталар ва юзлаб дронлар, шу жумладан Shahed-136 мавжуд. Исроил базаларга зарба беряптиган бўлса-да, Эрон арсеналига жиддий зарар етказилгани ҳақида ишончли далиллар йўқ.
Олдинги КСИР қўмондони Мохсен Резаи Эрон барча жанговар арсеналларини тўлиқ ишлатмаганини айтган. Унинг сўзларига кўра, ҳозирча фақат эски 1,5 тонна оғир портловчи бошли ракеталар ишлатилган. У келажакдаги зарбалар “анча кучли” бўлишини ваъда қилган. Резаи фикрича, Эрон фақат жавоб беришни бошлаган ва ҳақиқий имкониятлари ҳали ишга солинмаган.
Эрон олий раҳбари Али Хамней 13 июнда камдан-кам қилган телемурожаатида Исроил “уруш бошлаганини” ва тўлиқ жавобгарликка тортилишини айтди. У “сионист режимини тиззасига йиқитадиган” қатъий ва оғриқли жавоб берилишини ваъда қилди.
Эрон расмийлари ва КСИР Исроилга қарши зарбаларни “кучли ва аниқ қасос” деб аташди. Улар огоҳлантирди: агар Исроил ёки унинг иттифоқчилари кескинликни давом эттирса, янги ҳужумлар бўлади. Эрон операцияси “Ҳақиқий ваъда III” номи билан аталмоқда.