Бу ҳақда Исроил молия вазири ва ўта ўнг сиёсатчи Бецалел Смотрич маълум қилди.
"Биз Эронга қарши кампанияда ҳал қилувчи ғалабага эришдик, бу ғалаба Исроил давлати тарихи саҳифаларига шараф билан ёзилади. Биз мавжудлигимизга тўғридан-тўғри таҳдидни бартараф этдик ва бир кечада Теҳрондаги ўнлаб нишонларни йўқ қилиш орқали Эрон режимига жиддий зарба бердик. Энди бор кучимизни билан Ғазога йўналтириб, у ердаги вазифани якунлаймиз. ҲАМАСни йўқ қиламиз, гаровга олинган фуқароларимизни қайтарамиз ва Исроил халқи учун узоқ йиллар хавфсизлик ва куч-қудратни таъминлаймиз", — деди Смотрич ўз баёнотида.