Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 253 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
- Босқинчилар Нусейрат лагери, Шужая ҳудуди ва Рафаҳга ҳужум қилди. Кун давомида 34 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён шаҳид бўлганлар 37266 нафарга етди.
- Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Тулкарм, Наблус, Рамаллаҳ ва Женинга ҳужум қилди. 2 киши жароҳатланган. 30 дан ортиқ фаластинлик ҳибсга олинган.
- Босқинчилар Рафаҳдаги Амирликлар шифохонасига артиллериядан ўт очди ва Индонезия шифохонасига ўт қўйди.
- Ҳизбуллоҳ ўнлаб "Фалак" ва "Катюша" ракеталари билан сионистларни ўққа тутди. Исроил шимолида ҳамон ёнғин давом этмоқда.
- Ал-Қассам бригадалари: "Биз Аз-Зайтун ҳудудидаги уй ва туннелни портлатиб, босқинчилар отрядини йўқ қилдик".
- Ироқ Исломий қаршилик кучлари Ҳайфа портига ҳужум қилди.
- "Associated press": АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Ямандаги сирли кучлар билан денгиз жангида олдинга силжий олмаяпти. Америка Қизил денгизда Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг кучли қаршиликка дуч келмоқда.
- Пентагон: Ғазо бўйлаб сузувчи искала вақтинча демонтаж қилиниб, бўронли об-ҳаво туфайли Ашдод портига кўчирилди.
- Қизил денгиздаги кемалар “Озод Фаластин” ва “Бизнинг Исроил билан ҳеч қандай алоқамиз йўқ” шиорлари остида сузяпти.
- Метулла ишғол посёлкаси бошлиғи: "Исроил ҳукумати мамлакат шимолидаги назоратни бой берди ва бу ҳолат уларни ташвишлантирмаётганидан хавотирдаман".