Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Исроил босқинчи кучлари кескин инқирозда

 Исроил босқинчи кучлари кескин инқирозда

Исроил расмийлари дипломатик ёрдам кўрсатишга ва урушни Ливан ва Яманга кенгайтириш учун асос топишга ҳаракат қилар экан, мамлакат армияси ишчи кучи, ўқ-дорилар ва жанговар танкларнинг жиддий танқислигига дуч келаётганини расман тан олди.

Босқинчи кучлар бош штаб бошлиғининг собиқ ўринбосари Яир Гўланнинг сўзларига кўра, «резервдагилар ва мунтазам армия чегарагача эскирган». Бу Исроилнинг Яманни у ёқда турсин, Ливанга ҳам ҳужум қила олишини шубҳа остига қўяди.

⚠️ Июль ойи бошида « New York Times» газетаси исроиллик генераллар ўқ-дорилар тақчиллиги туфайли Ғазо секторида сулҳ тузиш ва ҲАМАС билан асирларни алмашиш тарафдори бўлган позициясини ўзгартиргани ҳақида хабар берган эди.

Қурол-яроғ етказиб беришда чекловлар борлиги ҳақидаги хабарларга қарамай, Қўшма Штатлар июнь ойи охиригача Исроилга қурол-яроғ узатишни давом эттирди. Босқинчи кучлар камида 14 минг 2000 фунтлик МК-84 бомбаси, 6,5 минг 500 фунтлик бомба, 3 минг аниқ бошқариладиган Hellfire ҳаво-ер ракеталари, 1 минг бункер бомбаси, 2,5 минг кичик диаметрли бомба ва бошқа ўқ-дориларни олди. .

Киритилди: 15:00 23.07.2024. Ўқилди: 1446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!