Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Исроил Бош хавфсизлик хизмати раҳбари музокаралар учун Мисрга жўнаб кетди

Исроил Бош хавфсизлик хизмати раҳбари музокаралар учун Мисрга жўнаб кетди

8 июль куни Бош хавфсизлик хизмати раҳбари Ронен Бар гаровга олинганларни озод қилиш бўйича потенциал келишув ва Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб бориш учун Мисрга жўнаб кетди.

Wалла янгиликлар портали хабарига кўра, Бар Миср пойтахтида потенциал сулҳ битими, шунингдек, Рафаҳ ўтиш жойини келажакда назорат қилиш бўйича музокараларда иштирок этади.

10 июль куни Бар Қатарга учиб, у ерда мамлакатнинг юқори мартабали амалдорлари билан амалий учрашувлар ўтказади.

Моссад раҳбари Двид Барнс ўтган ҳафта Қатарда бўлган ва потенциал келишув бўйича музокаралар қайта бошлангани сабабли бу ҳафта қайтишни режалаштирган.

Исроил Бош Вазирлик идораси, томонлар ўртасида «ҳамон келишмовчиликлар» мавжудлигини таъкидлаб, «Исроиллик бир гуруҳ келаси ҳафта музокараларни давом эттириш учун жўнаб кетади» деб ишора қилди.

Киритилди: 19:17 08.07.2024. Ўқилди: 1108 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!