Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Исроил бош вазири учта шарт бажарилсагина Эрон билан келишув тузишини маълум қилди

Исроил бош вазири учта шарт бажарилсагина Эрон билан келишув тузишини маълум қилди

Бинямин Нетаняҳунинг айтишича, Теҳрон уранни мамлакатдан тўлиқ олиб чиқариши ва уни бойитишга мўлжалланган барча қурилмаларни демонтаж қилиши лозим.

Бундан ташқари, Эрон ўз ракеталари Исроил ҳудудига етиб бора олмаслиги учун уларнинг ҳаракатланиш радиусини 300 километргача чеклаши керак.

Яна бир талаб сифатида Исроил "террор ўқи" деб атайдиган, минтақадаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган қуролли гуруҳларни тугатиш қўйилган.

Аввалроқ Трамп Эрон билан музокараларни давом эттириш тарафдори эканини маълум қилганди.

Шу билан бирга, Ғарб давлатлари оммавий ахборот воситалари Эрoнга қарши ҳарбий операциялар тайёрланаётгани ҳақида ёзмоқда.

Киритилди: Бугун 16:43. Ўқилди: 331 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!