Исроилликларнинг айтишича, бу Ҳизбуллоҳ банки ва терроризмни молиялайди.
Аммо, Al-Jazeera'нинг ёзишича, бу аслида чакана банкдан кўра кўпроқ жамоат банки ҳисобланади. Айтайлик, фарзандларингиз турмуш қурмоқчи. Уйингизда тилла бор, лекин уларнинг тўйи учун пул тўлашга қодир эмассиз. Сиз ўша банкка борасиз ва уларга олтин берасиз. Уни баҳолаб, фоизсиз кредит беришади, сиз эса фарзандларингизнинг никоҳи учун сарфлайсиз.
Эслатиб ўтамиз, Ҳизбуллоҳ уч қисмга бўлинган: Ҳарбий қанот, сиёсий қанот ва хайрия қаноти. Бу уларнинг хайрия ташкилотларининг бир қисмидир.
Исроил яна бу молия институтига зарба беради. Аммо, яна бир бор, Ҳизбуллоҳ бу улар кўрсатадиган хайрия хизматларидан бири эканлигини айтмоқда.