Бугун 25 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроил аскарлари Ғазода оқ байроқ кўтарган тинч фуқароларга ўқ узганини тан олди

Исроил аскарлари Ғазода оқ байроқ кўтарган тинч фуқароларга ўқ узганини тан олди

Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.

Маълумотларга кўра, тинч фуқаролар ушбу ҳудудда АҚШ ва Исроил томонидан қўллаб-қувватланаётган "Ғазо гуманитар ёрдам жамғармаси" доирасида ташкил этилган ёрдамни олиш мақсадида тўпланган эдилар.

Шу билан бирга, манбалар таъкидлашича, палестинликлар белги сифатида оқ байроқ кўтариб, ўзларининг фуқаро эканини аниқ англатган бўлишса-да, айрим ҳарбийлар уларга нисбатан ўқ узган. Бу каби ҳолатлар халқаро ҳуқуқ ва инсонпарварлик нормаларига зид ҳисобланади.

Ҳозирча Исроил расмийлари бу иддаолар бўйича расмий изоҳ бермаган.

Киритилди: 18:54 21.07.2025. Ўқилди: 740 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!