Исроил ҳарбийлари томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилда отишма оқибатида уч фаластинлик, жумладан бир нафар вояга етмаганлар яраланди.
Фаластин Қизил Ярим Ой жамияти хабарига кўра, ҳодиса Наблус шаҳрида исроилликларнинг рейди пайтида содир бўлган.
Баёнотда айтилишича, уч нафар жабрланувчи ҳам шифохонага етказилган. Амалиёт давомида исроиллик аскарлар шовқинли гранаталар ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган.
2023 йилнинг 7 октябрь куни Исроил Ғазо секторига ҳужум бошлаганидан бери Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда фаластинликларга қарши рейдлар, ҳибсга олишлар ва ҳужумлар кўпайди.
Бу даврда Исроил аскарлари ва кўчманчиларнинг Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги ҳаракатлари натижасида 847 нафар фаластинлик ҳалок бўлди.