Камида беш нафар исроиллик босқинчи Ливан жанубида "Ҳизбуллоҳ" кучлари билан бўлган жангларда ҳалок бўлди, яна 26 нафари яраланди.
Бу ҳақда Al Hadath хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Ливан жанубидаги жанговар ҳаракатлар пайтида иккита алоҳида воқеа чоғида беш нафар исроиллик ҳарбий ҳалок бўлган. Исроил армиясининг яна камида 26 нафар ҳарбий хизматчиси яраланган.