❕ Ливан жанубидаги Бинт Жубайл шаҳрида шаҳид Салоҳ Гандур номидаги касалхона яқинидаги масжидга ҳаво ҳужуми уюштирилди, дейилади Изарил армияси баёнотида.
Исроил армияси масжиддан Ҳизбуллоҳ қароргоҳи сифатида фойдаланилганини даъво қилмоқда.
Кеча тунда Ливан жанубидаги Бинт Жубайл шаҳрида шаҳид Салоҳ Гандур касалхонаси кампуси ва унинг атрофига Исроилнинг ҳужуми оқибатида 9 нафар тиббиёт ходими яраланди.
Исроил-Ливан чегарасида Исроил армияси ва Ҳизбуллоҳ ўртасида назорат остидаги тўқнашувлар 2023 йил 8-октабрдан бери давом этмоқда.
2024 йил 23 сентябрда Исроил ҳаво кучлари Ливан жанубидаги шаҳарлар, шунингдек, Бекаа водийси ва Баалбек шаҳрига юзлаб зарбалар берди.
Ливан ҳукумати маълумотларига кўра, Исроилнинг 2023 йил 8-октабрдан бери Ливанга қилган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2011 кишига, жароҳатланганлар сони эса 9535 кишига етган.
Исроил армиясининг 27 сентябрь куни Байрутга берган зарбаси натижасида «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати бош котиби Ҳасан Настралла ҳалок бўлди.