Бугун 26 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Исроил армияси Ғазодаги туннелларнинг 60 фоизи йўқ қиладими?

Исроил армияси Ғазодаги туннелларнинг 60 фоизи йўқ қиладими?

Исроилнинг фикрича, Ғазо сектори остидаги ер ости туннелларининг 60 фоизидан фаластинлик радикаллар фойдаланмоқда ва ҳалигача вайрон қилинмаган.

Бу ҳақда Исроил Мудофаа вазирлиги раҳбари Исраэль Кац маълум қилди.

“Мен Исроил армиясига энди туннелларни йўқ қилишни бизнинг назоратимиз остидаги "сариқ зона"да марказий вазифага айлантиришни буюрдим”, — деб ёзган у.

Аввалроқ Исроил расмийлари қўшинлар Ғазонинг марказий қисмидан Сариқ чизиқ деб аталадиган ҳудудга олиб чиқилгач, анклав ҳудудининг 53 фоизи уларнинг назорати остида қолгани ҳақида хабар берган эди.

"Стратегик мақсад Ғазони демилитаризация қилишдир, уларнинг 60 фоизи ҳанузгача мавжуд бўлган террор туннелларини бутунлай йўқ қилиш ва ХАМАСни қуролсизлантириш", - дея қўшимча қилди Кац.

Вазирнинг сўзларига кўра, Исроил туннелларни демонтаж қилишни Ғазо секторидаги вазиятни янада ҳал қилиш бўйича АҚШ билан мулоқотига параллель равишда амалга оширади.

Киритилди: Бугун 08:50. Ўқилди: 433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!