Исроил Мудофаа Кучлари Ғазо сектори шимолидаги Жабалия ҳудудида АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан террорчи гуруҳ деб белгиланган ҲАМАС гуруҳига қарши янги операция бошлади.
ИД баёнотида айтилишича, Исроил ҳарбийлари минтақада қуролли жиҳодчилар ва уларнинг инфратузилмасини аниқлаган. ИДнинг маълум қилишича, Исроил авиацияси Ҳамаснинг ўнлаб ҳарбий объектлари, жумладан, қурол омборлари, ер ости инфратузилмаси ва бошқа объектларга ҳужум қилган.
Ҳарбийларга кўра, Фаластин гуруҳи Жабалия ҳудудида ўзининг оператив имкониятларини тиклашга интилмоқда.
Ҳамас назоратидаги Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, собиқ мактаб ва масжид Исроил ҳарбийлари томонидан ҳужумга учраган. Таъкидланишича, 26 киши ҳалок бўлган, бир неча ўнлаб одамлар яраланган. Масжид Ғазо марказидаги Дайр ал-Баҳлда жойлашган эди. Бугун эрталаб эълон қилинган ИД баёнотида айни ҳудуддаги собиқ мактабга қилинган ҳужум ҳам назарда тутилган. Ҳар иккала бино ҳам ХАМАС томонидан қўмондонлик ва назорат марказлари сифатида фойдаланилган, дейди ҳарбийлар.
Исроил армияси ўтган йилнинг 7 октабр куни Хамаснинг Исроил жанубига ҳужуми йиллиги арафасида Ғазо секторига бугунги рейдни бошлаган эди. Мингдан ортиқ одам жиҳодчилар ҳужуми қурбонига айланди. 250 га яқин одам гаровга олиниб, Ғазога олиб кетилди.
Гаровдагиларнинг бир қисми Исроилнинг ХАМАС билан келишуви доирасида озод қилинган. Ҳали ҳам юзга яқин одам қўлга олинган, улардан 40 га яқини ўлик деб ҳисобланади.