Исроил армияси фаластинликларни уйларини тарк этишга мажбур қилиш мақсадида Ғазо шаҳри ғарбидаги турар-жой бинолари ва кўп қаватли уйларга йирик ҳужумларни давом эттирмоқда.
Исроил кучлари Эбу Расас биносини вайрон қилди, шунингдек, шаҳар шимоли-ғарбидаги Кераме маҳалласидаги “Tower 5” турар-жой биносининг юқори қаватларига зарба берди. Айидийе кўчасида Абдуллатиф оиласига тегишли уй бузиб ташланган, Наср маҳалласидаги Айиш биноси эса бутунлай вайрон қилинди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Исроил Айиш биносига, шунингдек, Абу Дан оиласига тегишли турар-жой уйига ҳам кучли зарбалар берган.
Шунингдек, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо секторидаги Жела кўчасида Белҳа оиласининг кўп қаватли уйини ҳам бомбардимон қилди.
Исроил армияси кун давомида юзлаб фаластинликлар яшайдиган биноларни эвакуация қилишини эълон қилиб, тинч аҳоли орасида ваҳима уйғотмоқда.
Аввалроқ Ғаза фуқаролик мудофааси бошқармаси Исроил аҳоли зич турадиган уйларни атайлаб вайрон қилиб, аҳолини уйларини тарк этишга мажбур қилаётгани ҳақида баёнот берган эди.