Бугун 25 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил армияси Эрондан бошланган ракета ҳужумининг иккинчи тўлқини ҳақида хабар берди

Исроил армияси Эрондан бошланган ракета ҳужумининг иккинчи тўлқини ҳақида хабар берди

Исроил армиясининг расмий баёнотига кўра, Эрон Исроилга қарши ракета ҳужумининг иккинчи босқичини бошлаган. Ҳужумлар оқибатида мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида ҳаво ҳужумига огоҳлантирувчи сиреналар янгради.

Ҳарбийлар фуқароларга бошпана жойларини тарк этмаслик ва янги кўрсатмалар берилгунига қадар хавфсиз жойда қолишни қатъий тавсия қилишди. Маълумотларга кўра, ҳаво мудофааси тизимлари ишга туширилиб, ракеталарни уриб туширишга ҳаракат қилмоқда.

Иккинчи тўлқин бошланганидан сўнг, сиреналар марказий Исроилда, жумладан Тел-Авивда ҳам чалинди. Бунга қадар ракеталарнинг илк тўлқини шимолий Исроилга йўналтирилгани ҳақида хабар қилинган эди.

40 дақиқа давом этган хавф

Маҳаллий ОАВларнинг ёзишича, Эрон қисқа вақт ичида кетма-кет уч марта ракета отган — жами 15 та ракета учирилган. Ҳаво ҳужуми огоҳлантирувчилари 40 дақиқа давомида айниқса марказий ва шимолий ҳудудларда жаранглаган.

Орадан биоз ўтиб, орқа штаб қўмондонлиги ҳужум тугаганини ва фуқаролар бошпаналарни тарк этишлари мумкинлигини эълон қилди.

Шунингдек, айрим ҳудудларда, жумладан жанубдаги Ашдод (Уздуд) шаҳрида ракеталарнинг тўғридан-тўғри урилиши ҳақида ҳам хабарлар тушди. Бироқ, Исроилнинг “Маген Давид Адом” тез ёрдам хизмати ҳалок бўлганлар ёки жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқлигини билдирди.

Низо қандай бошланган эди?

Ҳозирги кескинлик 13 июн куни Исроил томонидан Эрон ҳудудидаги ядро объектлари ва ҳарбий раҳбариятга қарши амалга оширилган кенг кўламли ҳужумдан сўнг бошланди. Ҳужум натижасида Эрон Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи, КХШР (Корпус инқилобий соқчилар) бош қўмондони ва бошқа юқори лавозимли ҳарбийлар, шунингдек, тўққиз нафар ядро олими ҳалок бўлган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, ҳужумда ҳалок бўлган тинч аҳолининг сони 430 кишига етган, 3500 дан ортиқ одам жароҳат олган. Эронга жавобан Исроил ҳукумати 24 нафар фуқароси ҳалок бўлганини, 1272 киши жароҳатланганини эълон қилди.

Туркия каби айрим давлатлар Исроилнинг ҳаракатларини қоралади.

Киритилди: 15:39 23.06.2025. Ўқилди: 1204 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!