Исроил ҳукумати пайшанба куни араб қишлоғи Нақб минтақасида жойлашган Ароқиб қишлоғини кетма кет 131 марта бузди.
Ароқибни ҳимоя қилиш маҳаллий қўмитаси аъзоси Азиз Турий «Анадолу»га берган интервьюсида: Исроил ҳарбийлари Ароқиб қишлоғига ҳужум қилди ва уни кетма кет 131 марта бузиб ташлади, деди.
Ароқибдаги уйлар пластмасса, ёғоч ва тунукадан қурилган бўлиб, унда 22 та оила истиқомат қилади. Турийнинг сўзларига кўра, Исроил ҳарбийлари қишлоқни эрта тонгдан то бузиб юборгунларича қамал қилиб туришган.
Ароқиб қишлоғи вакили: «Биз Ароқибни қайта қурамиз. Агар дарахт остида яшашга тўғри келса ҳам еримизни тарк этмаймиз», деган.
Исроил ҳукумати биринчи марта 2010 йилда ушбу қишлоқни бузиб ташлаган. Лекин ҳар сафар бузилганидан сўнг қишлоқ аҳолиси уйларни қайта қуриб келишади.
Исроил ҳукумати Ароқиб қишлоғини тан олмайди. Лекин аҳоли такрор-такрор уйлари бузилишига қарамай ерларини тарк этмаслигига қарор қилишган.
Маълумотларга кўра, ушбу қишлоқ Усмонийлар даврида бунёд этилган.
Manba: azon.uz