АҚШнинг Эрон билан урушга кириши – Исроил учун ғалаба қозонишдаги ягона имконият, аммо Трамп бундай баёнотлар орқали блеф қилаётгани ҳам мумкин.
Бундай фикрни Би-би-сининг хавфсизлик масалалари бўйича мухбири Фрэнк Гарднер билдирди.
Унинг сўзларига кўра, фақат АҚШда Фордо шаҳрида жойлашган Эроннинг асосий ядровий иншоотини йўқ қилишга қодир бўлган GBU-57 MOP бомбаси мавжуд — у 61 метр чуқурликкача нишонларни ура олади. Шунингдек, бу бомбани ташишга қодир ягона самолёт — 13,6 тоннали юкни кўтара оладиган B-2 Spirit ҳам фақат АҚШда бор.
«Ҳозирда ушбу самолётлар Ҳинд океанидаги американо-британ базаси — Диего-Гарсияда жойлашган деб ҳисобланмоқда. Ушбу база Эрондан 3796 км узоқликда бўлиб, B-2 самолёти учун досяга етарли масофада. Шунингдек, АҚШнинг USS Nimitz авианосци бошчилигидаги авианосец зарба гуруҳи ҳам минтақага йўл олмоқда.
Шундай экан, агар Исроил Эронни ядровий қурол яратиш имкониятидан маҳрум қилмоқчи бўлса, у албатта Фордо масаласини ҳал қилиши керак. Буни ҳаводан амалга оширолмайди, аммо АҚШ хоҳласа, қила олади», – деб ёзди Гарднер.
«Ҳозир кўпчилик АҚШнинг минтақадаги ҳарбий ҳаракатларини диққат билан кузатмоқда ва савол бермоқда: бу Теҳронни келишувга мажбурлаш учун қўрқитишми ёки Америка Трампнинг урушларга қарши позициясига қарамасдан, ҳақиқатда бу курашга қўшилишга тайёрми?», – деб қўшимча қилди у.