Исроилнинг Ғазо секторининг турли ҳудудларига уюштирган ҳужумларида 53 фаластинлик ҳалок бўлди.
Исроил армияси кун давомида Ғазо секторининг кўплаб ҳудудларига ҳаво ҳужумларини кучайтирди, дея хабар бермоқда тиббиёт манбалари.
Ҳужумлар Ғазо шаҳридаги кўчирилган тинч аҳоли бошпана топган мактаб ҳамда тинч аҳоли тўпланган ҳудудларни нишонга олди.
Исроил жанговар самолётлари ва учувчисиз учоқлари томонидан уюштирилган зарбаларда ҳалок бўлган 53 нафар фаластинликнинг жасади шифохоналарга етказилди.
Жабрланганларга тиббий ёрдам Ал-Аҳли Баптистлар касалхонасининг ҳовлисида, бино ичида жой йўқлиги сабабли кўрсатилган.
7 октябрдан бери Исроил Ғазо секторига жадал ҳужумлар уюштирмоқда, натижада 46 584 нафар фаластинлик, жумладан 17 841 бола ва 12 298 аёл ҳалок бўлди. 109 731 киши жароҳатланган.
Минглаб қурбонларнинг жасадлари ҳали ҳам вайроналар остида қолмоқда. Исроил ҳужумлари тинч аҳоли бошпана олаётган шифохона ва таълим муассасаларини ҳам нишонга олади, натижада фуқаролик инфратузилмаси вайрон бўлади.