"Атлетико" мухлислари Винисиус Жуниорни ирқий асосда ҳақорат қилиш учун "Реал"га қарши бўлажак дербига ниқоб кийишга чақиришмоқда.
Мадрид Ультрас ижтимоий тармоқларда #MetropolitanoConMascarilla ("Метрополитано"да ниқобда) хэштеги билан кампания бошлади ва мухлисларни 29 сентябрь куни бўладиган ўйинга ниқоб тақиб келишга чақирди. Хабарларда айтилишича, ниқоблар юзларни яширишга ёрдам беради ва бу "Реал" вингери Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратларини аниқлашни қийинлаштиради.
Ушбу хэштегли постлардан бирида "Атлетико" либосидаги икки эркак "Реал" атрибутлари туширилган маймунлар сурати ёнидаги столда ўтиргани кўрсатилган. Бу ҳолат жиддий ташвиш уйғотади ва резонанс келтириб чиқарувчи жанжалга айланиб кетиши мумкин.