Испанияда озиқ-овқат дўконлари сув тошқинидан сўнг бўшаб қолгани ҳақида суратлар тарқалмоқда.
Гувоҳлар маълумотига кўра, айрим дўконларда фақат яримтайёр маҳсулотлар қолган, асосий муаммо эса — ичимлик суви танқислигида, деб хабар қилинмоқда.
Ҳозирда маҳаллий ҳокимият ва фавқулодда вазиятлар хизмати аҳолини зарур маҳсулотлар билан таъминлаш чораларини кўрмоқда.