Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Испанияда 46°C – июнь учун тарихий рекорд

Испанияда 46°C – июнь учун тарихий рекорд

Испаниянинг Уэльва провинциясида жойлашган Эль-Гранадо шаҳрида шанба куни 46 даража иссиқлик қайд этилди. Бу мамлакатда июнь ойида кузатилган энг юқори ҳарорат бўлиб, метеоназорат бошланганидан бери бундай иссиқлик қайд этилмаган.

🇪🇸 Испания метеорология агентлиги Aemet маълум қилишича, аввалги рекорд 1965 йилда Севильяда ўрнатилган бўлиб, у пайтда ҳарорат 45,2 °C ни ташкил этган.

Испаниянинг бошқа ҳудудларида ҳам аномал иссиқлик кузатилди:

  • 🌡 44,0 °C — Монторо (Кордова),

  • 🌡 43,9 °C — Фуэнтес-де-Андалусия,

  • 🌡 43,5 °C — Морон-де-ла-Фронтера ва Алькончел,

  • 🌡 43,4 °C — Андухар.

Ҳатто тунги ҳарорат ҳам юқори даражада сақланиб қолди: Гран-Канария оролида айрим ҳудудларда ҳарорат 30°C дан пастга тушмади, бошқа жойларда эса 28°C атрофида бўлди.

🔴 Aemet маълумотига кўра, бу аномал иссиқлик камида сешанбагача давом этиши кутилмоқда.

🌍 Европа бўйлаб:

  • 🇮🇹 Италияда 21 та шаҳарда энг юқори даражали хавф даражаси эълон қилинган. Иссиқлик сабабли шошилинч тиббий ёрдамга мурожаатлар 10% га ошган.

  • 🇫🇷 Францияда ҳам деярли барча ҳудудларда аҳолига эҳтиёт бўлиш тавсия қилинмоқда. Совуқ ҳаво камида келаси ҳафтанинг ўртасигача кутилмаяпти.

  • 🇵🇹 Португалиянинг жанубий ҳудудлари ва пойтахт Лиссабонда энг юқори хавф даражаси амал қилмоқда. Иссиқликдан ташқари, ўрмон ёнғинлари хавфи жуда юқори.

🇩🇪 Германияда эса чўққи ҳарорат чоршанба куни кутилмоқда — 40 даражага етиши мумкин.

Киритилди: 18:07 30.06.2025. Ўқилди: 512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!