Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Испания тўрт давлат билан бирга Фаластин давлатини тан олишни режалаштирмоқда

Испания тўрт давлат билан бирга Фаластин давлатини тан олишни режалаштирмоқда

Испаниядаги сўл коалиция ҳукумати тўрт давлат билан бир қаторда Фаластин давлатини тан олиш тўғрисида қарор қабул қилмоқчи. Бу ҳақда Испания ташқи ишлар вазирлигидаги манбалар Анадолу агентлигига маълум қилди.

Манбаларга кўра, бош вазир Педро Санчес ва ташқи ишлар вазири Хосе Мануэл Албарес томонидан бир неча бор билдирилган Фаластин давлатини тан олиш ташаббуси жуда яқин вақт ичида амалга оширилиши режалаштирилган.

Манбаларнинг таъкидлашича, Испания тўрт давлат билан биргаликда ҳаракат қилиши кутилмоқда, улар аввалги қўшма баёнотида зарур шартлар остида Фаластин давлатини тан олишга ваъда берган Малта, Ирландия ва Словения, шунингдек, ташаббусни қўллаб-қувватлашини эълон қилган Норвегия.

«Ямайка билан биргаликда Фаластин давлатини тан олган давлатлар сони 140 тага етди. Испания ва бошқа давлатлар иштирокида бу рақам 145 тага етишига ишонамиз», - дейди манбалар.

Манбаларнинг қайд этишича, тегишли қарор қабул қилингандан сўнг доимий сулҳ эълон қилиш учун урушаётган томонларга босим кучайиши кутилмоқда.

«Фаластин давлатини тан олиш Испания ҳукумати ва Бош вазир Санчеснинг сайловлардан олдин ва кейин берган ваъдасидир. Умид қиламизки, бу томонларни музокаралар столига қайтаришга ёрдам беради. Бу ажойиб стратегия ва ҳозир тўғри вақт. Энди кутишнинг ҳожати йўқ», - дейди манбалар.

Манбаларга кўра, «қисқа муддатда зудлик билан узоқ муддатли ўт очишни тўхтатиш, маҳбусларни сўзсиз озод қилиш ва ҳеч қандай шартларсиз минтақага инсонпарварлик ёрдами оқими устувор бўлади».

«Узоқ муддатда бу икки давлат ечимига асосланган қайтариб бўлмайдиган йўл харитасини яратиш билан боғлиқ бўлиб, биз буни минтақада тинчлик, фаровонлик ва хавфсизликнинг ягона йўли деб биламиз. Бу Фаластин халқининг умиди ва Исроил хавфсизлигини кафолатлаш учун талаб қилинади. Ҳамаснинг бу жараёндан бутунлай четда қолганини кўрамиз. ХАМАС минтақада тинчлик учун шерик эмас», - дейди манбалар.

Киритилди: 19:39 25.04.2024. Ўқилди: 893 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!