Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Испания солиқ қўмитаси Роналдунинг таклифини рад этди. Футболчи 8 йилга қамалиши мумкин

Испания солиқ қўмитаси Роналдунинг таклифини рад этди. Футболчи 8 йилга қамалиши мумкин

“Реал” клуби ҳамда Португалия терма жамоаси аъзоси Криштиану Роналду Испания солиқ ташкилоти билан музокара олиб бормоқда. Футболчи катта миқдорда солиқ маблағларини яширганликда айбланаётганди.

“AS” нашрининг ёзишича, испан солиқ қўмитаси Роналдунинг яхшигина таклифини рад этди. Яъни португалиялик футболчи 14,7 млн евро миқдорида жарима тўлашга тайёрлигини билдирганди. Айнан шу сумма футболчи яширган маблағларни тўлиқ қопларди. Бироқ испан солиқ қўмитаси бунга кўнмади. Ташкилот “Реал” ҳужумчисидан 28 млн евро тўлашни талаб қилмоқда. Агар футболчи бунга рози бўлмаса, 8 йилга қамалиши мумкин.

Киритилди: 04:23 31.05.2018. Ўқилди: 4573 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!