Испания бош вазири жамоанинг Евро-2024 финал босқичига чиққани ҳақида фикр билдирди.
Ярим финалда Испания Францияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
“Финал томон олға! Бутун мамлакат сизнинг орқангизда. Олдинга, Испания! – деб ёзди Педро Санчес X саҳифасида.
Европа чемпионати финали 14 июль, якшанба куни бўлиб ўтади. Испания терма жамоаси Нидерландия ва Англия терма жамоалари ўйнайдиган иккинчи ярим финал ғолиби билан учрашади.