Бугун 14 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Испания 2025 йилда Украина ва Яқин Шарқдаги можароларга барҳам беришга ҳисса қўшиш ниятида эканлигини маълум қилди

Испания 2025 йилда Украина ва Яқин Шарқдаги можароларга барҳам беришга ҳисса қўшиш ниятида эканлигини маълум қилди

Испания дипломатияси бу йил Украина ва Яқин Шарқдаги можароларни тугатишга ёрдам бериши керак. Бу ҳақда Испания ташқи ишлар вазири Хосе Мануэль Альбарес маълум қилди.

Испания элчилари олдидаги конференцияда сўзга чиққан Хосе Мануэль Альбарес "2025 йил тинчлик, демократия ва адолат учун ҳал қилувчи йил. 2025 йилда Испания дипломатияси Украина ва Яқин Шарқдаги можароларни тугатишга ҳисса қўшиши керак, шунда бу адолатли тинчлик қурол ва вайронагарчилик ўрнини эгаллайди" - деди Хосе Мануэль Альбарес.

Вазирнинг фикрича, жорий йил Украина келажаги учун ҳал қилувчи йил бўлади.

"Украина бўйича ҳеч нарсани Украинасиз ҳал қилиб бўлмайди, Европа хавфсизлигига оид ҳеч нарсани Европасиз ҳал қилиб бўлмайди", — дея қўшимча қилди Хосе Мануэль Альбарес.

Киритилди: 16:43 13.01.2025. Ўқилди: 347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!