Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Ислом тақиқлаган маҳсулот “тўсатдан юз берувчи ўлим” ҳолатига сабаб бўлиши аниқланди

Ислом тақиқлаган маҳсулот “тўсатдан юз берувчи ўлим” ҳолатига сабаб бўлиши аниқланди

Ислом шариати тақиқлаган маҳсулотнинг истеъмоли “тўсатдан юз берадиган ўлим” ҳолатига сабаб бўлиши аниқланди. Бу ҳақда Лондон Империя коллежида ўтказилган тадқиқот натижаларидан маълум бўлди.

Маълум бўлишича, бу мудҳиш хасталикка энг қўп чалиниши эҳтимоли бўлганлар – булар нуқсонли ген соҳиблари бўлиб, уларнинг ДНК ларидаги титин оқсилини кодловчи соҳада етишмовчиликлар бўлади.

Мазкур геннинг мутацияси эса, юрак мускуллари юзаси тортишиувига сабаб бўлади. Яъни, “тўсатдан юз берувчи ўлим” ҳолатига олиб келувчи дилатацион кардиомиопатия ҳасталигини юзага келтиради.

Наркология клиникасидаги 140 нафар айнан мана шундай хасталикка чалинган беморларнинг касаллик тарихи билан танишиб чиққан мутаҳассилар беморларнинг ҳар бири кунига камида етти шиша вино истеъмол қилганини маълум қилишди.

Кузатувлар шуни маълум қиладики, нуқсонли ген соҳибларининг оз миқдордаги алкогольни истеъмол қилишлари ҳам мазкур “тўсатдан юз берувчи ўлим” ҳолатига сабаб бўлиши эҳтимолини 30 фоизга оширар экан.

Manba: azon.uz

Киритилди: 11:16 16.06.2018. Ўқилди: 2682 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!