Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Исириқ тақиқланган ўсимликлар рўйхатига киритилди

Исириқ тақиқланган ўсимликлар рўйхатига киритилди

Россия бош вазири Михаил Мишустин давлат назорати остида бўлиши шартлиги белгиланган гиёҳвандлик воситалари рўйхатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Рўйхатга янги моддалар қўшилган, жумладан Péganum hármala (рус тилида Грамала) ўсимлиги ҳам киритилган. У Ўзбекистонда исириқ номи билан танилган.

Исириқ нега тақиқланган ўсимликлар рўйхатига киритилганига расман изоҳ берилмаган. Бунга ўсимлик таркибида психотроп алкалоидлар мавжудлиги сабаб бўлиши мумкин.

Ўсимликнинг ўнга яқин номи мавжуд. У Эрон ва Тожикистонда «ҳазор испанд», Озарбойжон ва Туркманистонда «юзарлик», Қозоғистонда «адираспанд», Ўзбекистон ва Қирғизистонда «исириқ» номи билан машҳур бўлиб, одатда халқ табобатида оғриқ қолдирувчи восита сифатида, шамоллаш ва тумовга қарши, оммавий эпидемиялар пайтида ишлатилган

Киритилди: 23:29 19.02.2024. Ўқилди: 46627 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!