Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ишчилар ётоқхонасидаги ўғрилик фош этилди

Ишчилар ётоқхонасидаги ўғрилик фош этилди

2019 йил 5 апрель куни Навоий шаҳар ҳудудида жойлашган Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 5 апрелга ўтар кечаси номаълум шахслар Инспекторлар кўчасида жойлашган юқоридаги корхона ишчилари вақтинча истиқомат қиладиган ётоқхонанинг 105-сонли хонасига дераза ойнасини синдириб кириб, у ердан 4 000 Хитой Юани ва 27 млн. сўм пулларни ўғирлаб кетганликлари кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Кармана тумани Дўрмон маҳалласида яшовчи, юқоридаги қўшма корхона ишчиси З.Р. ва Бухоро вилояти Вобкент тумани Сариосиё маҳалласида яшовчи, шу қўшма корхона ҳайдовчиси А.Ж.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:39 08.04.2019. Ўқилди: 1067 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!