Бугун 25 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ишчи ҳалок бўлгач, Колизей ёпилди

Ишчи ҳалок бўлгач, Колизей ёпилди

Римдаги Колизей ишчи ҳалок бўлгани муносабати билан бир кунга ёпилди. Бу ҳақда Италия Маданият вазирлиги маълум қилди.

Reuters хабарига кўра, 22 ёшли техник қадимги амфитеатр ичида янги ёритиш тизимини ўрнатиш вақтида тахминан 10 метр баландликдан қулаб, ҳалок бўлган.

Колизей археологик парки маъмуриятининг маълум қилишича, бахтсиз ҳодиса юз берган иккинчи қаватнинг бир қисми ташриф буюрувчилар учун ёпиб қўйилади.

Киритилди: 14:55 23.09.2026. Ўқилди: 541 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!