Ироқнинг шимоли-шарқидаги Салоҳ ад-Дин вилоятида вертолёт қулаб тушди. Натижада барча беш экипаж аъзолари ҳалок бўлди, деб хабар берди Sky News Arabia.
"Ироқ вертолёти Туз-Хурмат шаҳри яқинида қулаб тушди ва 5 кишилик экипаж ҳалок бўлди", - дейилади телеканал баёнотида.