Бугун 20 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ироқ Сурияга 2 мингга яқин аскарини қайтарди

Ироқ Сурияга 2 мингга яқин аскарини қайтарди

Ироқ расмийлари Башар ал-Ассад режими қулаши арафасида мамлакатда бошпана топган 1905 нафар суриялик аскар ватанига қайтарилганини эълон қилди. Ироқ Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳарбийларнинг қуроллари вақтинча Ироқ расмийлари қўлида қолган ва у тузилганидан кейин Суриянинг янги ҳукуматига ўтказилади.

Ироқ ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, ватанига қайтарилганлар орасида ал-Букамал чегара пунктида жойлашган офицерлар ва кичик офицерлар ҳам бор. Ҳарбийлар Сурияда рўй бераётган тезкор воқеалар туфайли 7 декабрь куни Ироқдан бошпана сўраган.

«7 декабрь куни суриялик ҳарбий хизматчилар, жумладан, ал-Букамал пости зобитлари, аскарлари ва чегарачилари Суриядаги сўнгги воқеалар туфайли ҳимоя сўраб Ироққа киришди», — дейилади баёнотда.

Ироқ ҳарбийлари уларга расмий рухсат олганидан кейин гуманитар сабабларга кўра чегарани кесиб ўтишга рухсат берган.

Қарийб 25 йилдан бери ҳокимиятда бўлган Башар ал-Ассад режими 8 декабрь куни мухолифат Дамашқни назоратга олганидан сўнг қулади. Асаднинг ўзи Россиядан бошпана олиб, мамлакатни тарк этган.

Киритилди: Бугун 04:40. Ўқилди: 469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!