Ироқ ҳукумати ўрта мактаб ўқувчилари учун имтиҳон кунларида бутун мамлакат бўйлаб интернетни тўрт соатга ўчириш тўғрисидаги қарорни маъқуллади, деб хабар берди Ироқ телеканали Alsumaria , таълим вазирлиги баёнотига таяниб.
“Вазирлар Кенгаши имтиҳон жараёнини муваффақиятли ўтказиш учун кучларни бирлаштириш мақсадида ўрта ва ўрта таълим мактабларида имтиҳонлар ўтказиладиган давр учун соат 4 дан 8 гача интернет тармоғини ўчиришни маъқуллади”, — дейилади хабарда.