Бугун 29 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ироқ Курдистон минтақаси етакчисининг уйига дронлар ҳужуми уюштирилди

Ироқ Курдистон минтақаси етакчисининг уйига дронлар ҳужуми уюштирилди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи Ироқ Курдистон минтақаси етакчиси Нечирван Барзанининг Доҳукдаги уйига қилинган дрон ҳужумини қоралади.

Бу ҳақда Khabar Fouri нашри хабар бермоқда.

"Мен дрон ҳужумини қоралайман ва Нечирван Барзанининг тезроқ соғайиб кетишини тилайман", деди Арағчи.

Унинг фикрича, АҚШ ва Исроил қўшни давлатлар ўртасида кескинликни келтириб чиқариш ва можарони кенгроқ ҳудудга ёйиш учун бундай ҳужумлардан фойдаланмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, Бағдод расмийлари Ироқ Курдистон минтақаси етакчиси Нечирван Барзанининг уйига қилинган дрон ҳужумидан сўнг тергов ўтказишни буюрган.

Киритилди: Бугун 11:00. Ўқилди: 369 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!